БАҒРИКЕНГЛИК (профессор Ҳамид Ғуломович НЕЪМАТОВ ҳақида бир чимдим хотира)
Мўминов Сиддиқжон, ФарДУ профессори, ф.ф. доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси
Аннотация
Бир қоп шакар, бир бочка асал ёки бир сават узумнинг таъмини билиш учун унинг ҳаммасини еб тугатиш шарт бўлмаганидек, бирон бир одам, айниқса, яхши одам ҳақида фикр айтиш учун унинг барча фазилатларини санаб ўтириш шарт эмас. Зеро, умр лаҳзалардан иборат ва мана шу лаҳзалар мужассамлашиб, бир бутунликни – умрни ҳосил
қилади.