СУРХОНДАРЁ МИТРАУМЛАРИ ТОПОНИМИКАНИНГ ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
DOI: 10.53885/edinres.2021.35.47.060 Ш.Д. Турдиқулов Термиз давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси
Аннотация
Бугунги кунда жаҳон тилшунослигида топонимик номларга ҳатто жамиятнинг мафкуравий ҳаётида аҳамиятли унсурлар сифатида қаралмоқда [2,3]. Топонимик объектлар миллат тарихи ва маданиятининг шаклланиш босқичи, миллатнинг
миллат сифатида равнақ топишига гувоҳ бирликлар ҳисобланади. Хусусан, Сурхондарё вилоятида 15 мингга яқин топонимлар мавжуд бўлиб, шундан 1 мингга яқини аҳоли яшаш жойлари сифатида аҳоли номи билан боғлиқ аталади. Вилоятнинг турли ҳудудларида жойлашган Қоратепа, Фаёзтепа, Зурмала, Далварзитепадаги буддавийлик иншоотлари,
Зулкифл мақбараси, Оқостона бобо мақбараси, Султон Саодат мақбаралар мажмуйи, Жарқўтон олов ибодатхонаси, Хўжамайхона, Омонхона, Сангардак шаршараси сингари топоним, гидроним, некроним сингари ономастик гуруҳ унсурлари орасида теотопонимлар жиддий тадқиқ этиганича йўқ. Зотан, теотопонимлар бошқа турдаги жой номлари орасида миллат мифологик, диний-эътиқодий қарашларининг шаклланиш илдизларига ойдинлик кирита олувчи объектлар саналади.