Таълим соҳасида рақамли таълим технологиясидан фойдаланиш самарадорлиги
Аннотация
Таълим тизимида таълим сифатини оширишга қаратилган рақамли ўқитиш
платформалари кўпаймоқда, бунда анъанвий ва онлайн таълимнинг энг яхши томонлари
бирлаштирилиб аралаш таълим тизими шакллантирилмоқда. Аралаш таълим нархининг
пастлиги, мослашувчанлиги, бепуллиги, бундан ташқари таълим жараёнида мураккаб
технологияларни қўллаш афзаллиги ушбу альтернатива учун сабаб бўлади. Бу тенденцияга
бўлган қизиқиш таълим жараёнида талабаларга таъсир этади ва таълим сифатини оширади.
Кўпгина тадқиқотлар онлайн таълим талабаларда креатив фикрлашни ривожлантиришга
сабаб бўлишини кўрсатган, яъни талабаларнинг мустақил таълим олишига, индивидуал
эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўқув жараёнига мослаштириш қобилиятини
шакллантиришга асос бўлади.