БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИНИНГ ЯНГИ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ
Ўринова Мафтуна Нўмон қизи, ЎзРФА таянч докторанти
Аннотация
Ўзбек фольклоршунослигида алоҳида йўналиш сифатида
шаклланган болалар фольклори ўзининг узоқ тараққиёт босқичига эга.
Дастлабки изланишлар рус ориенталистлари томонидан олиб борилган
бўлса, кейинчалик муҳим йирик тадқиқотлар Ғ. Жаҳонгиров, Ш. Галиев,
Н. Қурбонова, О. Сафаровлар томонидан амалга оширилди. Болалар
фольклорининг назарий асослари, генезиси, жанрий таркиби йигирманчи
асрнинг 60-70 йилларида илмий асосини топди. Жумладан, етук
фольклоршунос олим О. Сафаров болалар фольклорининг генезиси, жанрий
табиатини назарий асослаб, унинг 24 хил жанрдан иборатлигини кўрсатиб
берди. Айтиш мумкинки, истиқлолга эришилгандан сўнг маънавият, миллий
қадрият ҳамда урф-одатларга қараш янгича аҳамият касб этди. Бу даврда
болалар поэтик ижоди ўрганилишининг янги тараққиёт босқичи бошланди.
Мазкур мақолада ушбу фикрлар ҳақида сўз боради. Жумладан, Н. Сафарова,
Ҳ. Рўзметов, Ш. Турғунов, С. Авезов, Н. Адизовалар яратган тадқиқотлар
болалар фольклори ўрганилишининг янги тараққиёт босқичи сифатида
эътироф этилган. Санаб ўтилган ишлар тарихий-типологик, антропологик,
ареал-локал, интеграцион, этнофольклористик, этнолингвистик каби
назарий йўналишларни қамраб олган.
Библиографические ссылки
Жаҳонгиров Ғ. (1975). Ўзбек болалар фольклори. – Т.: Ўқитувчи, 102-б.
Сафаров О., Сафарова Ҳ. (1985). Қўшиқ билан зийнатланган ўзбек болалар ўйинлари. “Совет мактаби”, №2, 32-33-б.
Галиев Ш. (1998). Ўзбек болалар ўйин фольклори. – Т.: “Фан”, 96-б.
Сафаров О. Ўзбек болалар поэтик фольклори. – Тошкент: Ўқитувчи, 1985.ар. 147-б.
Авезов С. Санама жанри табиати ва бадиияти. Диссертация автореферати. – Тошкент, 2004. 19-б.
Сафаров О. Ўзбек болалар поэтик фольклори. – Тошкент: Ўқитувчи, 1985.ар.147-б.