БУХОРОДА БАНКЛАР ФАОЛИЯТИ (XIX аср охири ва XX асрнинг биринчи ярми)

https://doi.org/10.53885/edinres.2022.9.09.001 Амонова Феруза Саъдуллаевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. feruza_amonova88@mail.ru https://orcid.org/0000-0001-9236-9857

Авторы

  • Амонова Феруза Саъдуллаевна

Ключевые слова:

банк, кредит, ссуда, тадбиркор, фирма, завод, ширкат, савдо уйи.

Аннотация

Ушбу мақолада XIX аср охири ва XX асрнинг биринчи ярмида Бухорода фаолият олиб борган банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётни ривожлантиришдаги иштироки, давлат банклари билан бир қаторда тижорат, қишлоқ хўжалик, коммунал банклар ва бошқа миллий банклар фаолияти, Бухорода хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий сармоядорларни давлат банклари орқали қўллаб-қувватлаш механизмининг жорий этилиши архив ҳужжатлари ва тарихий адабиётларнинг қиёсий таҳлили асосида ёзилган.

Савдо ва тижоратнинг ривожланишига сабаб бўладиган омилларнинг энг муҳими банк ва биржалардир. Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини таъминлашда банклар муҳим рол ўйнаган. Банклар пул маблағларини тўплаш, жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини тартибга солиш билан шуғулланувчи иқтисодий муассасадир. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунларидан бири банк бўлиб, молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади. Шунинг учун мустақил давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиёти аввало мазкур мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллаштирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти шароитида банк тизими энг зарур жамоатчилик муассасалари тизимларидан бири экан, ҳар қандай банкнинг муваффақиятсизлиги бутун жамият миқёсида пул таклифи қисқариши, тўлов тизими бузилиши ҳамда ҳукумат йирик ва кутилмаган мажбуриятларининг вужудга келиши каби салбий макроиқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Библиографические ссылки

Новая бухара // “Русский Туркестан”. №90. 24 января 1899 г.

Ўзбекистон миллий архиви, И-1-жамғарма, 27-рўйхат, 425-иш, 2- варақ. 3. Ўзбекистон миллий архиви, 50-фонд, 1-рўйхат, 5-иш, 235-236-варақлар.

Хотамов Н.Б. История банков и предпринимательства в Средней Азии (60-е годы XIX в. – 1917 г.) – Душанбе.: “Эр-граф”, 2014. – С. 184.

Местный хроника // “Закаспийское обозрение” (Асхабад). № 28. 4 февраля 1901 г.

Нормуродова Г. Бухоро амирлиги ижтимоий стратификацияси ва аҳоли қатлам-ларининг жамият ҳаётидаги ўрни (1868-1920 й.). – Тошкент: “Наврўз”, 2019. – Б.160.

Гаффоров Н.У. Формирование национальной буржуазии в Бухарском эмирате // Вестник ТГУРБП (Худжанд). 2011. №4(48). – С.182.

Хакимова К.З., Кравец Л.Н. Социально-экономические отношения и классовая борьба в дореволюционном Узбекистане (конце XIX – начало XX в.). Ташкент: “Фан”, 1980. – С. 84.

Ражабов Қ., Мақсудов Р. Қизилтепа тумани. – Тошкент: “Muharrir”,2011. – Б.220.

Хотамов Н. Роль банковского капитала в социальноэкономическом развитии Средней Азии (начало 90-х гг. XIX в. – 1917 г.). – Душанбе: “Дониш”, 1990. – С.64.

Ражабов Қ. Бухоро Халқ Совет Республикасида банклар фаолияти (1920-1924 й.) // “Бозор, пул ва кредит (БПК)”. – Тошкент. 2021. №6. – Б.25.

Ўзбекистон миллий архиви, 50-фонд, 1-рўйхат, 24-иш, 60-варақ.

Загрузки

Опубликован

2022-11-12