ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА ВИТАГЕН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

Шаюсупова Азиза Асфандияровна, Тошкент давлат шарқшунослик университети педагогика ва психология кафедраси доценти

Authors

  • Шаюсупова Азиза Асфандияровна

Abstract

мақолада жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи замонавий машғулотлар жараёнида витаген технологиялардан фойдаланиш бўйича илмий, амалий таҳлил келтирилган. Инновацион ёндашув асосида таълим жараёнини ташкил этишда ҳаётий тажриба, яъни инсон ўзи бошидан кечирган, у ҳис қилган,ўйлаб кўрган,тарғиб қилган ва узоқ муддатли хотира заҳирасига сақлаган, у учун шахсан муҳим бўлиб қолган маълумотлардан қай даражада дарс жараёнида унумли фойдаланиши ҳақида фикр юритилади. Таълим олувчи учун қимматли ва мазмунли билим, фақат у шахсан муҳим деб ҳисоблайдиган нарсаларда бўлади. Яъни, фақат у ва унинг ривожланиши учун муҳим бўлган нарсалар. Ўқув билимларини ўзлаштириш самарадорлиги уларнинг шахсий тажрибаси билан қандай боғлиқлигига боғлиқ. Агар бола ўзи учун бирор нарсани бошдан кечирган бўлса, ўрганган ёки кўрган бўлса, у уни эслаб қолади ва уни эшитганидан кўра яхшироқ ўрганади. Инновацион ёндашув асосида таълим жараёнини ташкил этишдаунингасосий компоненти интерфаол таълим методлари ҳисобланади,таълим олувчиларнинг фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг барча босқичларида субъект-субъект муносабатини ташкил этувчи методлар тушунилади. Улар педагогик жараёнларни фаоллаштириш, ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни аниқ вазиятларда қўллай олиш, ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ижодий изланиш имконини беради.Ушбу метод ва стратегияларнинг дидактик аҳамияти шундаки, улар таълим олувчиларни ўқув материаллари юзасидан чуқур ўйлашга мажбур қилади.

References

Белогуров А.Ю. Модернизация процесса подготовки педагога в контексте инновационного развития общества: Монография. — М.: МАКС Пресс,2016. — 116 с.

Ибраймов А.Е. Масофавий ўқитишнинг дидактик тизими. методик қўлланма/ тузувчи. А.Е. Ибраймов. – Т.: «Lesson press», 2020. 112 бет.

Ишмуҳамедов Р.Ж., Юлдашев М.А. Таълим ва тарбияда инновацон педагогик техноогиялар (таълим тизими ходимлари, методистлар, ўқитувчилар,тарбиячи ва мураббийлар учун ўқув қўлланма) - Т. 2017, З68 б.

Макарова Н.С. Дидактика высшей школы. Монография/ Н. С.Макарова Н.А. Дука, Н. В. Чекалева. - 2-е изд., перераб. и доп. - М.: ИздательствоЮрайт, 2019 - 172 с.

Муслимов Н.А вабошқалар. Инновационтаълимтехнологиялари.

Ўқув-методик қўлланма. – Т.: «Sano-standart», 2015. – 208 б.

Published

2022-01-07