14. С. Ғ. Ҳалимов Алишер Навоий ва Шоҳ Ғариб Мирзо (Ғарибий)

С. Ғ. Ҳалимов Самарқанд давлат университети тадқиқотчиси

Авторы

  • С. Ғ. Ҳалимов Ҳалимов

Ключевые слова:

Шоҳғариб Мирзо, Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, темурий шаҳзода, нозиктаъб, жаҳон боғи, илм нури.

Аннотация

Мазкур мақолада темурийлар даври адабий муҳити намоёндаларидан бири шоир Шоҳғариб Мирзо-(Ғарибий)нинг ижодий фаолиятини ўрганишга эътибор қаратилган. Тадқиқотчи темурийлар даври адабий муҳити намоёндаларидан бирининг ижодини ўрганар экан, Ғарибий ижодида Алишер Навоийнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, ёш ижодкорнинг раҳнамоси ва маслакдоши бўлганлиги ҳақида маълумотлар келтиради. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асарида кўплаб темурий шаҳзодалар қатори Шоҳғариб мирзо Ғарибий ижодига ҳам тўхталиб ўтади, унинг ижодидан намуналар келтирилганлиги, “Хамса”нинг «Фарҳод ва Ширин» достонида ҳам Шоҳ Ғариб мирзо Ғарибий ҳақида фикр юритилганлиги, унинг ҳам инсон сифатида, ҳам ижодкор сифатидаги ўзига хос хусусиятларини тавсифланганлиги, бадиий ижодда ёш бўлса-да, кўпчилик ижодкорлардан устунликка эгалигини, илму ҳикматда ўзига хослиги, ўткир зеҳнли эканлигини эътироф этади. Тадқиқотчи мазкур мақола орқали яна бир темурий шаҳзода ва шоирнинг ижодини бевосита Алишер Навоий билан боғлиқ жиҳатларига тўхталиб ўтган.

Загрузки

Опубликован

2021-07-11