ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК ТАФАККУРИНИ ИННОВАЦИЯЛАР ВОСИТАСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ж. Н. Худойқулов, Самарқанд вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси
Abstract
Ушбу мақолада бугунги кунда таълим тизимига инновацион технологияларнинг кириб келиши, инновация атамасининг пайдо бўлиши ва унинг педагог кадрлар тафаккурини ривожлантиришдаги ўрни ҳамда роли ёритилган. Шунингдек, инновацион муҳитни ривожлантириш тамойиллари, таълим- тарбия жараёнининг барча иштирокчиларининг инновацион фаолиятини ташкил этиш усуллари очиб берилган.