АЛЬТРУИЗМ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Атабаева Наргис Батировна Тошкент давлат педагогика университети “Психология” кафедраси доценти, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Авторы

  • Атабаева Наргис Батировна

Ключевые слова:

миллий хусусият, миллий ифтихор, миллий қадрият, альтруизм, меҳрибонлик, масъулиятлилик, мулойимлик, ҳамдардлик.

Аннотация

Мақолада ўзбек халқининг миллий хусусиятларини шаклланишида альтруизмга асосланган хулқ-атвор мотивларининг  аҳамияти ва альтруизмнинг миллий қадрият сифатида намоён бўлишининг психологик хусусиятлари таҳлил қилиб берилган. Альтруизм бизни атрофимиздаги инсонларга ёрдам беришга, яқинларимизнинг ва жамиятнинг муаммоларига лоқайд бўлмасликка ундовчи, маънавий камолот даражамизни белгилаб берувчи хулқ-атвор мотивида намоён бўладиган хусусиятдир. Ўзбек миллий ментал хусусиятларидан бири ҳисобланган альтруизм ҳодисаси муқаддас манбалар ва Шарқ алломалари асарларида унга ёндош бўлган футувват илми негизида саховат, ҳимматлилик, мурувват, беминнат ёрдам бериш каби сифатлар талқинида баён қилинган. Бундан ташқари, хориж психологларининг тадқиқотларидаги альтруизм мотивларига асосланган хулқнинг шахс қадриятлар тизими билан уйғунлашишига таъсир этувчи ахлоқий, когнитив, ижтимоий, психологик омилларнинг моҳияти этник хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тизимлаштирилган. Мақолада ўсмирлик даврида альтруизм ва миллий хусусиятларни намоён бўлишидаги корреляцион алоқадорлик ёш ва гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда эмпирик асосда таҳлил қилиб берилган. Таҳлилий маълумотлар асосида илмий хулосалар шакллантирилган ва ўсмирларда альтруизмни миллий хусусият ва қадрият сифатида ривожлантириш учун педагог-психологлар, ота-оналарга педагогик-психологик тавсиялар ишлаб чиқилган.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати

тўғрисида”ги Қонуни ЎРҚ-406 / http://lex.uz 2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.: Ўзбекистон 2017. Б.48. 3. Битянова М.Р. Социальная психология. 2е издание дополненное и переработанное. -М.: Питер. 2008, С.162-167 4. Ильин Е.П. Психология помощи: Альтруизм, эгоизм, эмпатия. - СПб.: Питер 2013. С.254 - 261. 5. Кравченко С. Предвосхишение. Том 2. Словарь с коментариями. М.: ЛитРес, 2018. 465 с. 6. Креч Д, Кратчфилд Р, Ливсон И. Нравственность, агрессия справедливость // Элементы психологии. М: 1992. 7. Соловьёв В.В. Оправдание добра // В.В.Соловьёв Соч в 2 тт Т.1 М.: Мысль 1988 С. 152-169

Загрузки

Опубликован

2023-04-28