ПЕДАГОГЛАРНИНГ КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШИДА СТРЕССОР ВА СТРЕССОГЕН ФАКТОРЛАРЛАРНИНГ РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ
Қаршиева Дилафрўз Суюновна психология фанлари бўйича PhD, Низомий номидаги ТДПУ, доценти
Ключевые слова:
стресс, касбий стресс, ижтимоий, компетенция, социалпсихологик компетентлик, рефлексияАннотация
мазкур илмий мақолада педагогик фаолиятда касбий стресс унинг хусусиятлари ҳамда репризинтацияси психологик хусусиятлари илмий-назарий асослари ҳамда унга таъсир қилувчи омилларнинг ўрни ва аҳамияти очиб берилган. Дунёда юқори малакали, рақобатдош, мустақил фикрлайдиган мутахаcсисларни тайёрлашга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда педагог ходимларнинг касбий компетентлигини шакллантиришнинг психологик механизмларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Жаҳонда амалга оширилаётган илмий тадқиқотларда педагог ходимларни профессионал компетентлигининг психологик асосларини ўрганиш, касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, уларнинг психологик мезонларини тизимлаштириш, социал-психологик компетентлик кўрсаткичларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш моделини яратиш ҳамда такомиллаштиришга мўлжалланган махсус моделлаштирилган топшириқлардан иборат психодиагностик методикалар мажмуини ишлаб чиқиш бўйича изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада педагогларни психологик тайёргарлик даражасини юксалтириш, уларнинг социал-психологик компетентлигини шакллантирувчи ижтимоий-психологик омиллар ва механизмларини аниқлаш, педагог ходимлари касбий тайёргарлик ролини ошириш ва уларнинг фаолият самарадорлигига таъсирини аниқлашга йўналтирилган тадқиқот ишларига эътибор қаратиш зарурати кузатилмоқда. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти педагог ходимлари социалпсихологик компетентлик омилларини тадқиқ қилиш моделини ишлаб чиқилганлиги, ўрганилаётган муаммони илмий жиҳатдан очиб бериш педагогларни касбий стрессга бардошлилигини ҳамда социал-психологик компетентлигини ривожлантириш бўйича дастурлар яратишда, педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида қўллаш мумкин бўлишининг назарий асоси яратилганлиги билан изоҳланади. Шунингдек педагогларда касбий стресс репрезентациясининг иш стажига боғлиқ жиҳатлари баён этилиш билан бир қаторда унинг таъсир даражасини камайтиришган қаратилган психотерапевтик усулларнинг методологик тамойиллари ҳам келтирилган.
Библиографические ссылки
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги № 472-сонли “Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори / http://lex.uz. 2. Мирзиёев Ш.М. Бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон - муаллимдир / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш юзасидан кенгайтирилган ведеоселектор йиғилишидаги нутқи. Тошкент. 2019 йил 24 август. 3. Багнетова Е.А Образ жизни и прфессиональнве фактори риска здоровье педагога.РИО Сур ГПУ, 2017. - 6 с. 4. Барабанщикова В.В. Профессиональные деформации в профессиях инновационной сферы / автор. Дис док. Психол н., М., 2016.- 36 с. 5. Бодров В. А. Психологический стресс: развитие учения и современное состояние проблемы. М.: Изд-во «Институт психологии РАН». 1995. - 136 с. 6. Леонова, А.Б. Психопрофилактика стрессов / А.Б. Леонова, А.С. Кузнецова. - М.: МГУ, 2003. - 394 с. 7. Ломов Б.Ф. О системном подходе в психологии // Вопросы психологии.- Москва, 1975. −№2−С.31-45