ҚЎЛ МЕҲНAТИ ОРҚAЛИ ЎҚУВЧИЛАРДA ИЖОДИЙ ТAФAККУРНИ РИВОЖЛAНТИРИШНИНГ ПЕДAГОГИК ХУСУСИЯТЛAРИ ВA ОМИЛЛAРИ

Ачилова Мавлуда Саъдуллаевна - Чирчиқ давлат педагогика университети “Мактабгача таълим методика” кафедраси, педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD)

Авторы

  • Ачилова Мавлуда Саъдуллаевна TerDU

Ключевые слова:

Усул, маданият, танқид, хулқ-атвор, ривожланиш, алоқа, маданият,тафаккур

Аннотация

Жоҳон ижтимоий тафаккур ривожида инсоннинг ақл-заковати ва унинг ижодкорлик салоҳияти илмий-техникавий ютуқларнинг энг муҳим омили сифатида кўзга ташланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, инновацион таълим муҳити шароитини таъминлаш ва таълим олувчиларда ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришни, ностандарт ва креатив тафаккур тарзини шакллантириш муаммосини соҳанинг долзарб муаммоларидан бири сифатида кун тартибига олиб чиқмоқда. “Ҳаёт учун ўқийдиган ўқувчиларни тарбиялаш” ғояси замирида мактаб таълимининг ҳаётий аҳамиятини ошириш, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларнинг ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилишига эришиш ва мактаб таълими фан дастурлари мазмунини мазкур ёндашув асосида такомиллаштириш ҳамда уни илмий-педагогик муаммо сифатида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Дунёнинг бир қатор етакчи мамлакатларида олий педагогик таълим мазмунига қўйилаётган талаблар акмешахсни шакллантиришнинг самарали усул ва йўлларини ишлаб чиқиш,таълим олувчиларнинг иқтидор хусусиятларини аниқлаштириш, уларда  ижодий тафаккур кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ижодий тафаккур тарзи ижтимоий онг шаклларидан бири сифатида табиий ижтимоий таълимий омилларга боғлиқ бўлиб, унинг ривожланиши мазкур омилларни илмий-педагогик нуқтаи назардан тадқиқ этишни тақозо қилади. Мамлакатимизда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, ўқув ва тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шаклларини олиб кириш, усулларини такомиллаштириш, узлуксиз таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ўқитиш методикаларини такомиллаштириш соҳанинг стратегик вазифалари сифатида белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, инновацион таълим муҳити шароитини таъминлаш ва таълим олувчиларда ижодкорлик кўникмаларини ривожлантиришни, ностандарт ва креатив тафаккур тарзини шакллантиришнинг педaгогик  физиологик  психологик хусусиятлaри ҳамда шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган.

Библиографические ссылки

Герцен А.И. Кто виноват? –М.: 1989. -С.98.

Рудольф Штайнер. Границы естественного познания / Восемь докладов, прочитанных в Дорнахе с 27 сентября по 3 октября 1920г.

Фридрих Фребель, Будем жить для наших детей. –М.: Просвещение, 2010.

Ғозиев Э.Ғ. Тафаккур психологияси. – Т.:Ўқитувчи, 1990. – 185 б.

Усмонова Э.З. Ўқувчиларда мустақил тафаккурни қандай шакллантириш мумкин? – Т.: ТДПУ, 2000. – 78 б.

Aчилова С (2020). PHONETIC AND PHONEMIC DISORDERS AND THEIR CORRECTION IN CHILDREN WORN OUT DYSARTHRIA. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences Vol, 8(3).

Селевко Г.К. Современные образовательные технологии. – М.: Педагогика, 1998. – 493 с.

Очилов М. Янги педагогик технологиялар. – Қарши, Насаф, 2000. – 79 б.

Шодмонова Ш.С. Олий ўқув юрти талабаларида мустақиллик тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш (Касб таълими йўналиши мисолида): Пед. фан. док. ...дисс. – Т.: ТДПУ, 2010. – 340 б. (95 б.)

Опубликован

2024-04-22